"Салимбой"га уйига рухсат бериб юборилдими? ИИББ аниқлик киритди

ЖАМИЯТ 06.12.2023, 15:35
"Салимбой"га уйига рухсат бериб юборилдими? ИИББ аниқлик киритди

Хабарингиз бор, пойтахт ҳудудида жиноятларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Бугун, 6 декабрь Тошкент шаҳрида профилактик тадбир давомида “Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиев қўлга олингани ҳақида берган эдик

Кўп ўтмай, "Салимбой"га уйига жавоб берилгани тўғрисида миш-мишлар тарқалди. 

darakchi.uz маълумотга аниқлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати бошлиғи Нилуфар Исаханова билан боғланди.  

ИИББ расмийси, юқоридаги гаплар ҳақиқатга тўғри келмаслигини Салим Абдувалиев 248-модда 1-қисми,(ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланганини маълум қилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1