АсосийJamiyat

“Долзарб 40 кунлик”: Самарқандда 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

'“Долзарб 40 кунлик”: Самарқандда 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди'ning rasmi

Самарқанд вилояти ИИББ Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, ушбу вилоятда ҳам Республикамизнинг бошқа вилоятлари сингари “Долзарб 40 кунлик” махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринган бир неча шахслар қўлга олинмоқда.

Хусусан, Махсус хизмат ва хуқуқ-тартибот идоралар томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида, Самарқанд вилоятида 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, уларнинг 6 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган, 25 нафари эса маъмурий тартибда қамоққа олинган.

Рейд тадбирлари давомида, ушбу шахслардан гиёҳвандлик ва психотроп воситалар, совуқ қуроллар (кастет, бита ва б.) процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган. 

Ҳозирда махсус-рейд тадбирлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар