“Silk Avia” авиакомпанияси Янги йил байрами арафасида барча маҳаллий йўналишларга чегирма эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Авиачипталар учун пасайтирилган нархлар жорий йилнинг 6 декабридан бошланади.
Йўловчилар мавжуд йўналишларга авиачипталарни ўртача 40% чегирма билан харид қилишлари мумкин.
Тошкентдан Фарғона, Наманган ҳамда Қарши шаҳарларига чипталарни 188 минг сўмдан харид қилиш мумкин. Шунингдек, пойтахтдан Самарқандга 202 минг сўмни, Бухоро ва Навоийга эса 215 минг сўмни Термиз ҳамда Урганчга 295 минг сўмни ташкил этди.






