АсосийЖАМИЯТ

2 нафар фуқарони Олмалиқдаги Тоғ-кон металлургия комбинатига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходим...

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. 2 нафар фуқаронинг ишончга кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Олмалиқ шаҳридаги Тоғ-кон металлургия комбинатига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 1 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар