Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев муддатидан олдин қамоқдан бўшатилгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Абдураҳмон Ташанов 6 декабрь куни ўзининг Фейсбук саҳифасида маълум қилди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман суди ҳукми билан 2022 йилнинг 26 январида 7,5 йилга қамалган эди.
“Дўстимиз Фозилхўжа Орифхўжаев шартли равишда муддатидан аввал қамоқдан озод қилинди. Ҳозир Навоий-Тошкент йўлида уйига қайтмоқда”,- деб ёзмоқда А.Ташанов.






