АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида 34 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

'Тошкент вилоятида 34 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент вилоятида ҳам Республикамизнинг бошқа вилоятлари сингари “Долзарб 40 кунлик” махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсир ўтказишга уринган бир неча шахслар қўлга олинмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИББ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Хусусан, махсус хизмат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида, Тошкент вилоятида 34 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, уларнинг 11 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 23 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди.

Тадбир давомида, ушбу ва бошқа шахслардан ноқонуний равишда сақлаб келинган 13 дона пневматик ва ов қуроллари, ўқ-дори ва электрошокер, турли ҳажм ва кўринишдаги пичоқ, кастет ва биталар;

Гиёҳвандликка қарши кураш йўналишида, 50 дан ортиқ ҳолатлар фош этилиб, 11 кг  гиёҳвандлик моддалари ва 8 минг 703 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаладан олинди.

Тезкор қидирув тадбирларида жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 64 нафар қидирувдаги шахслар ушланиб қонун устуворлиги таъминланди. 2 нафар бедарак йўқолган фуқаро топилиб оиласига қайтарилди.

Ҳозирда махсус-рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар