Жорий йилнинг 1декабр куни Солиқ қўмитаси Маълумотлар базасида якка тартибдаги тадбиркорлар фойдаланадиган солиқ имтиёзлари ташқи манба маълумотлари асосида автоматлаштирилди.
Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, автоматлаштириш жараёнида техник хатолик юзага келиб оилавий хусусий боғча фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга берилган ижтимоий солиқ бўйича имтиёз (ойига 330 минг сўм) қўлланилмасдан қолган.
Айни пайтда мазкур техник хатолик бартараф этилган. Тадбиркорлардан ечиб олинган ижтимоий солиқ суммалари уларнинг ҳисобрақамига қайтарилмоқда.
Ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланиб айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади. Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилиши маълум қилинади.






