АсосийJamiyat

Фарғонада "Тез ёрдам" машиналари "заправка"ларда қолиб кетяптими?

'Фарғонада "Тез ёрдам" машиналари "заправка"ларда қолиб кетяптими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада “Тез ёрдам" машиналари метанда навбатда қолиб кетаётгани акс этган суратлар тарқалмоқда. Ҳолат бўйича вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати изоҳ берди. 

Маълум бўлишича, 2023 йил 6 декабрь куни Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона филиали Тошлоқ туман тез тиббий ёрдам станциясига қарашли жами 5 дона Дамас русумдаги тез ёрдам автомашинаси соат 9:40 ларда Тошлоқ туманидаги метан газ қуйиш шохобчаси ишламай қолганлиги сабабли Марғилон шаҳридаги “Универсал грант” метан қуйиш шохобчасига газ қуйиш учун борган.

У ерда тез тиббий ёрдам учун алоҳида йўлак ташкил этилганлигига қарамай, Марғилон шаҳар станциясига қарашли тез тиббий ёрдам автомашиналари билан бир вақтда келиб қолганлиги натижасида навбат юзага келган.

Қайд этилишича, бугунги кунда мазкур муаммони юзага келиб чиқишига сабаб бўлган мутасадди шахслар огоҳлантирилиб, чора кўрилган. Ҳозирда барча автомашиналар ўз жойида ҳаракатланмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар