АсосийJamiyat

Ғафлатда қолган Миллий гвардия оммавий тартибсизликни бостириш усулларини ўрганмоқда (видео)

'Ғафлатда қолган Миллий гвардия  оммавий тартибсизликни бостириш усулларини ўрганмоқда (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги “Ҳумо” арена мажмуаси олдида Миллий гвардия ходимлари фуқаролар билан машғулот ўтказаётгани акс этган видео тарқалди.

 Миллий гвардия Матбуот хизматининг маълум қилишича, 7 декабрь куни “Ҳумо арена” муз саройида оммавий тадбирларда содир бўлиши мумкин бўлган 5 хил турдаги вазият бўйича ўқув машғулоти бўлиб ўтган.

Миллий гвардия, ИИББ, Чилонзор тумани ФВБ, Соғлиқни сақлаш бўлими ва муз сарой қўриқлаш ходимлари ҳамкорлигида

Унда шартли равишда юзага келган ёнғин, тирбандлик ва бошқа турдаги ҳолатларда Миллий гвардия, ИИББ, Чилонзор тумани ФВБ, Соғлиқни сақлаш бўлими ва муз сарой қўриқлаш ходимлари томонидан тўғри ва аниқ ҳаракат қилиш, вазият оқибатларини ўз вақтида бартараф этиш, фуқароларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ва жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш каби ҳаракатлар амалий тарзда бажарилган.

Эслатиб ўтамиз, Jah Khalibнинг Тошкентда бўлган концертига билет олган мухлислар "Ҳумо арена"га киритилмагани ортидан катта тартибсизлик юзага келган эди.

 

    Бошқа янгиликлар