1

Ўзбекистон бўйлаб барча метан “заправка”лар иш вақтига чеклов киритилди

ЖАМИЯТ 08.12.2023, 16:31
Ўзбекистон бўйлаб барча метан “заправка”лар иш вақтига чеклов киритилди

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида республикадаги метан заправкаларида иш вақти соат тонгги 6:00 дан соат 15:00 га қадар чекланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг маълум қилишича, мамлакатимизда ҳаво ҳароратининг совиб бориши туфайли аҳоли орасида табиий газга талаб бирмунча ошди. Бу эса, ўз навбатида, аҳоли истеъмолининг кўпайишига, пировардида, газ босимининг сезиларли пасайишига олиб келди.

Қолаверса, 7 – 16-декабр кунлари оралиғида кутилаётган (8 декабрда 0 даража, 12-декабрда -16 даража) совуқ об-ҳаво шароитида ҳам газ босимининг пасайиши кутиляпти. Шундан келиб чиқиб, аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида метан заправкалари ишлаш вақтини чеклаш чоралари кўрилмоқда. Режага мувофиқ, метан заправкалари соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлайди.

Мазкур вақтинчалик чеклов аҳоли истеъмолчилари ҳамда ижтимоий обектларни табиий газ билан бир маромда таъминлаш мақсадида айни пайтгача республикамизнинг барча ҳудудида киритилди.

“Истеъмолчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, вазият барқарорлашгунга қадар тежамкорликка риоя қилишларини сўраймиз.

АГТКШлар фаолиятида ўзгаришлар кузатилса, қўшимча маълумотлар берилади”, - дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1