Навоийда “Мехрик” ва унинг 9 нафар жиноий шериклари қўлга олинди (видео)

ЖАМИЯТ 08.12.2023, 17:19
Навоийда “Мехрик” ва унинг 9 нафар жиноий шериклари қўлга олинди (видео)

Навоий вилоятида “Долзарб қирқ кунлик” тезкор-профилактик тадбирлари олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати. 

Тадбир доирасида ҳуқуқ тартибот органлари томонидан “Мехрик” лақаби билан танилган, 1991 йилда туғилган, Аллаёров Мехриддин Музаффарович, 1995 йилда туғилган Тураев Умид Шухратович ва уларнинг 8 нафар жиноий шериклари қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан содир этган хатти-ҳаракатлари учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган ҳамда қамоққа олиниб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Навоий вилояти ИИБ мазкур шахслардан жабрланган ёки уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари тўғрисида маълумотга эга бўлган фуқароларни вилоят ИИБнинг 79-229-50-22, 79-229-50-23 телефон рақамларига қўнғироқ қилишларини сўрайди. Маълумот тақдим этган инсонларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1