АсосийJamiyat

Хорижда ишлаётган ўзбекистонликларнинг 1 млн 200 минг АҚШ доллар пули ундириб берилди

'Хорижда ишлаётган ўзбекистонликларнинг 1 млн 200 минг АҚШ доллар пули ундириб берилди'ning rasmi

Хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг 1 млн 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллари ундириб берилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 10 ойи давомида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига жисмоний ва юридик шахслардан жами 85 минг 634 та мурожаат келиб тушган.

Мурожаатлар асосида хорижда ишлаш истагида бўлган юртдошларимизнинг 35 минг 381 нафарига ташкилий ва манзилли тарзда ишга жойлашишга кўмаклашилган, хорижда ишлаётган 8 667 нафарига ҳуқуқий, 7 141 нафарига ижтимоий ва 2 474 нафарига жами 71 400 АҚШ доллари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилган.

Юртдошларимизнинг 1710 нафарини иш берувчи томонидан тўланмаётган иш ҳақи, 98 нафарини эса компенсация тўловлари шаклидаги жами 1 млн 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллари ундириб берилган.

    Бошқа янгиликлар