Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзенергоинспекция" куни кеча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ мутахассислари билан ҳамкорликда Андижон вилоятида навбатдаги тунги рейд тадбирини ўтказди.
Тадбир давомида “Э.“ МЧЖга тегишли ишлаб чиқариш цехида 33 дона майнинг қурилмаси электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланган ҳолда, ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.
Дастлабки қайта ҳисоб-китобларга кўра, ушбу МЧЖ томонидан тизимга 2,4 млрд сўмликдан зиёд зарар етказилган.
⚡️Андижондаги тунги рейдда 2,4 млрд сўмликдан зиёд зарар келтирган майнинг фермаси фаолияти тўхтатилди
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзенергоинспекция" куни кеча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орг...





