Солиқ қўмитасининг Yandex Go, MyTaxi, Uklon ва бошқа такси хизматлари тўловларни фискаллаштириш тўғрисидаги хабарида ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар чеклари учун кешбэк бериш тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинмаган. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Президентимизнинг ПҚ-5252-сон қарорига мувофиқ автомобиль сотиб олганлик учун, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун тўлов ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан берилган харид чекларига 1% кешбек берилмайди.
Шу муносабат билан, ижтимоий тармоқларда 135 млн сўм кешбэк берилиши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз, дейилади хабарда.
09.12.2023 19:02
Ўз-ўзини банд қилган ҳайдовчилар чекларига кешбэк берилишига аниқлик киритилди






