АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг очиқ маълумотлар портали “Gold level” олтин даражадаги сертификат олди

'Ўзбекистоннинг очиқ маълумотлар портали “Gold level” олтин даражадаги сертификат олди'ning rasmi

2023 йил 5 декабрь куни Лондондаги Очиқ маълумотлар Институти (ODI) баҳолаш тизими бўйича Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz  “Gold level” олтин даражадаги сертификатини олди.

Бугунги кунда Очиқ маълумотлар институтининг сертификатини дунёдаги 155 мингдан ортиқ сайт ва порталлар олган. Лекин, дунёда атиги 3 та сайт энг юқори бўлган “Platinum level” даражадаги сертификатга эга бўлган. Улардан бири Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг расмий сайти stat.uz. 

Шунингдек, дунёда жами 9 та сайт ва порталлар “Gold level” олтин даражадаги сертификат олишга муяссар бўлган ва улар қаторига Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали data.egov.uz ҳам қўшилди.

Очиқ маълумотлар Сертификати – очиқ маълумотларнинг нашр этилишини профессионаллаштириш учун тасдиқланган стандартлар тўпламига мос келадиган мустақил сифат белгисидир.

Барқарор очиқ маълумотлардан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий, амалий, техник ва ижтимоий талабларни қамраб олади.

Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида жами 9 мингга яқин маълумотлар тўпламлари 3 тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) жойлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар