ЖССТ одамларни “қотил” сироплардан огоҳлантирди

ДУНЁ 10.12.2023, 10:42
ЖССТ одамларни “қотил” сироплардан огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Жанубий ва Шимолий Америка, Шарқий Ўрта Ер денгизи, Жануби-Шарқий Осиё ва Ғарбий Тинч океани мамлакатларида таркибида болаларнинг ўлимига сабаб бўладиган заҳарли модда мавжуд аллергия ва йўтал сироплари аниқланганини маълум қилди. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.

Ноябрь ойида Мальдив ороллари озиқ-овқат ва фармацевтика идораси томонидан Pharmix Laboratories корхонасида ўтказилган текширувда Alergo йўтал сиропи таркибида заҳарли моддалар борлиги  аниқланган. Кейинги тестлар фармацевтика компаниясининг бир қатор бошқа дори воситаларида ҳам этилен гликол заҳарли моддаси борлигини аниқланган. 

ЖССТга кўра, Покистоннинг "Pharmix Laboratories" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган сифатсиз сироплар таркибида автомобиль двигателлари учун совитиш суви (антифриз) ишлаб чиқаришда қўлланадиган этилен гликол бирикмаси юқори даражада мавжуд. Аслида препаратдаги этилен гликол билан ифлосланиш даражаси 0,62 фоиздан 0,82 фоизгача, рухсат берилган тақдирда ҳам 0,10 фоиздан кам бўлиши керак.

Шунга қарамай, ушбу заҳарли модда "Alergo", "Mucorid", "Zinsell" сироплари ва "Emidon" ва "Ulkofin" суспензияларининг 23 партиясида топилган.

ЖССТ "ушбу сифатсиз дори-дармонлар болаларга жуда ёмон таъсирқилиши, ҳаттоки ўлимга олиб келиши эҳтимолидан" огоҳлантирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1