АҚШда кучли торнадо юз берди (видео)

ДУНЁ 10.12.2023, 15:38
АҚШда кучли торнадо юз берди (видео)

АҚШнинг Теннесси штатида кучли торнадо ва бўронлар юз берди. Оқибатда камида олти киши ҳалок бўлган, 28 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Бундан ташқари, кўплаб уйлар вайрон бўлди, 60 мингга яқин маҳаллий аҳоли электр таъминотидан узилди. Табиий офат асосан штатнинг жанубий ҳудудларига зарар етказди.

Штат пойтахти Нэшвиллнинг шимолий чеккасида уч киши ҳалок бўлди.  Нэшвиллдан 50 мил шимоли-ғарбда жойлашган Кларксвиллда ҳам 3 киши ҳалок бўлган,  ўнлаб одамлар яраланган.

Кларксвилл мери Жо Питтс фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати эълон қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1