Қиш илиқ келиши деганда нима тушинилади? Мутахассис жавоб берди

ЖАМИЯТ 10.12.2023, 17:54
Қиш илиқ келиши деганда нима тушинилади? Мутахассис жавоб берди

“Ўзгидромет” ноябрь ойи якунида декабрь ойи совуқ бўлмайди, дея хабар берганди. Қиш илиқ келиши деганда қандай об-ҳаво шароити тушунилади? “Ўзгидромет” бўлим бошлиғи Ҳумоюн Мағрипов ушбу саволга жавоб берди.

Ҳумоюн Мағриповнинг айтишича, қиш фасли илиқ келишини 90 кун бир хил ҳарорат сақланиб қолади деб тушунмаслик керак.

Узоқ муддатли прогнозлар биринчи навбатда маслаҳатомуз тарзда тайёрланади. Ҳозирда кундузи ҳарорат 20 даражагача кўтарилиб, кечаси 0 ёки -1 даражага тушмаётган пайтда ҳам барибир қишда -5 даражагача совуқ ҳолатлар бўлади. Шимолдан, шимоли–ғарб ёки шимоли–шарқдан совуқ оқимлар Ўзбекистонга қисқа муддатга бўлса ҳам кириб келади. Яъни қиш фасли ўз номи билан қиш фасли. Уни илиқ келади дейилиши инсонларни қишга тайёргарлик кўрмаслигига сабабчи бўмаслиги керак,—дейди мутахассис.

Унинг қўшимча қилишича, гидрометеорологик жараёнларни кириб келишидан 5 кун олдин 90 фоиздан юқори даражада прогноз қилиш имкони бор.

Охирги 20 йилда қайси қиш фасли илиқ келган бўлса, айнан ўша қиш фаслида ҳам қор ёғган ва ҳарорат 0 даражадан пастга тушган. Яъни барибир қишга тараддуд кўрилиши шарт. Айтайлик, ёз фаслида юқори ҳарорат 30 даражага етмаса, инсонлар совқотмаслиги мумкин, лекин ўша ёз жуда салқин келди деб белгиланади. Ёздаги салқин ҳароратни +25 даража деб олсак, қишдаги илиқ ҳарорат ундай ўлчанмайди. Яъни +5 ёки + 10 даражани ҳам қиш фаслида илиқ дея олишимиз мумкин,—дейди “Ўзгидромет” вакили.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1