АсосийJamiyat

20 даражагача совуқ ва қор... Ҳафта давомида қаерда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

'20 даражагача совуқ ва қор... Ҳафта давомида қаерда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

"Ўзгидромет" жорий ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Маълум қилинишича, бугун кундузи совуқ ва нам ҳаво массаси аста-секин республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Барча жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фарғона водийси ҳудудларида эса ёғингарчилик кечга яқин бошланади.

Эртага қор кўринишидаги ёғингарчилик Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида сақланиб туради. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

11-12 декабрь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли қор ёғади.

Чоршанбадан жумагача Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

11-13 декабрь кунлари совуқкучаяди ва ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража совуққача, кундуз кунлари 3-8 даража совуққача, шимолда кечалари 15-20 даража совуққача, кундуз кунлари 7-12 даража совуққача пасаяди. Республика жанубида кучли совуқлар кутилмайди, кечалари ҳарорат фақат 2-7 даража совуққача пасаяди.

11-13 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.

14-15 декабрда Ўзбекистон ҳудудидан совуқ ҳаво массаси чекина бошлайди ва совуқ кучсизлашади. Иш ҳафтасининг охирида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, шимолда кечачи 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ атрофида бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Айрим жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Пойтахтда: 11-12 декабрь кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади, 13-15 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. 11-12 декабрда шамол тезлиги вақти-вақти билан 12-15 м/с гача кучаяди. 12-15 декабрда йўлларда яхмалак юзага келади.

Ҳарорат 11 декабрда 3-5 даража илиқ, 12 декабрда кечаси ва кундузи 5-7 даража совуқ, 13 декабрда кечаси 11-13 даражао совуқ, кундузи 5-7 даража совуқ бўлади. 14-15 декабрда ҳарорат кечаси 2-5 даража совуққача, кундузи 2-5 даража илиққача аста-секин кўтарилади.

    Бошқа янгиликлар