Баҳодир Жалолов машҳур UFC жангчилари Ислам Махачев ва Конор Макгрегорни тўйига таклиф қилди (видео)

СПОРТ 11.12.2023, 14:20
Баҳодир Жалолов машҳур UFC жангчилари Ислам Махачев ва Конор Макгрегорни тўйига таклиф қилди (видео)

Баҳодир Жалолов машҳур UFC жангчилари Ислам Махачев ва Конор Макгрегорни тўйига таклиф қилди

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Дубай шаҳрида Халқаро бокс ассоциациясининг (IBA) турнири бўлиб ўтди. Турнир доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов ҳам IBA тадбирларида иштирок этди ва машҳур UFC жангчилари россиялик Ислом Махачев ва ирландиялик Конор Макгрегор билан кўришиб, уларни шу ойда бўлиб ўтадиган тўйига таклиф қилди.

Маълумот учун, турнир доирасида ўзбекистонлик боксчи Саиджамшид Жафаров рингга кўтарилди. Япониялик Оказавага қарши жанг қилган боксчи очколар ҳисобига ғалабага эришди.

Яна бир ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов эса испаниялик Самуэль Кармонага қарши face-to-face'да иштирок этди. Маросим UFC жангчиси Конор Макгрегор иштирокида ўтказилди. Энди ушбу икки спортчи 2024 йил 13 январь куни жанг қилади. Ғолиб боксчи IBA камарига эга бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1