АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида қор ёғади

'Бугун Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида қор ёғади'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қор ёғади. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат 6-11° совуқ, шимолда 10-15° совуқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9-11° совуқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13° совуқ бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар