АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 315 минг нафардан ортиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар меҳнат стажига эга бўлди

'Ўзбекистонда 315 минг нафардан ортиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар меҳнат стажига эга бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига 315 829 нафар ўзини ўзи банд қилган шахс 84,6 млрд сўм миқдорида ижтимоий солиқ тўлаб меҳнат стажига эга бўлди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича,  Солиқ кодексининг 408-моддасига кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар меҳнат стажига эга бўлиши учун ихтиёрий равишда йилда бир маротаба БҲМнинг 1 баробаридан кам бўлмаган миқдорда (340 000 сўм) ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин.

Қайд этилишича, ижтимоий солиқлар келажакда ўзингиз учун пенсия ҳисобланишига асос бўлади.

    Бошқа янгиликлар