АсосийJamiyat

Фарғонада бош шифокорни пичоқлаган 27 ёшли йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Фарғонада бош шифокорни пичоқлаган 27 ёшли йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Бироз аввал Фарғонада 27 ёшли йигит бош шифокорни пичоқлагани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 104-м. 2-қ. “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати darakchi.uz'га хабар бермоқда.

Гумон қилинувчи Н.А. ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган. 

Жиноят иши вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган бўлиб, якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. 

"Қувасой шаҳрида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида кундузги ва тунги рейд тадбирлари кучайтирилган тартибда амалга оширилаётганлигини маълум қиламиз" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар