АсосийJamiyat

Қашқадарёда бемор аёлга қўпол муносабатда бўлган тез тиббий ёрдам ходимлари жазоланди

'Қашқадарёда бемор аёлга қўпол муносабатда бўлган тез тиббий ёрдам ходимлари жазоланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам ходимлари чақириқ пайтида бемор аёлга қўпол муносабатда бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. 

Унга кўра, мазкур ҳолат тез тиббий ёрдам маркази вилоят филиали мутасаддилари томонидан ўрганилган. 

Натижада беморга нисбатан қўпол муомалада бўлганлиги сабабли Қарши шаҳар тез тиббий ёрдам бўлими шифокори Д.Саломова ва фельдшер Ҳ.Эшонқуловга интизомий жазо чоралари қўлланилган.  

    Бошқа янгиликлар