Ижтимоий тармоқларда Жанубий вокзалда йўловчи поезд бир соатга кечиккани ҳақидаги видео тарқалмоқда. Ҳолатга “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати изоҳ берди.
Изоҳда келтирилишича, ушбу поезд соат 18:00 да ҳаракатланиши лозим бўлган 6450-сонли “Тошкент — Бекобод” йўналишидаги шаҳарлараро поезди бўлиб, мамлакатимизда кузатилаётган аномал совуқ туфайли йўловчи поезднинг техник кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш жараёни маълум вақтга чўзилди ва натижада ушбу поезд ўрнига бошқа поезд ҳаракатланишни бошлаган.
Поезд 18:52 да Жанубий вокзалдан йўловчилар билан жўнаб кетган.
Фуқаролардан республикамизда кузатилаётган аномал совуқ вақтида келиб чиқаётган техник муаммоларни тўғри тушунишларини сўраб қоламиз ва келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.






