1

"Салимбой"га қўйилган модда 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади

ЖИНОЯТ 12.12.2023, 21:23
"Салимбой"га қўйилган модда 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади

"Салимбой" лақаби билан танилган Салим Абдувалиевга нисбатан Жиноят кодекси 248-модда 1-қисмида (ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) назарда тутилган қилмишни содир этишда гумонланиб, ушлангани хабар берилган эди.

Бугун, 12 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев Оммавий ахборот воситаларига пойтахтда ўтказилаётган "Долзарб 40" кунлик тезкор тадбирлари доирасида қилинган ишлар ҳақида ахборот берди.

Дониёр Тошхўжаев маълум қилишича, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Тергов органлари томонидан мазкур айблов ЖК 248-моддаси 2-қисмига (ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилиши) ўзгартирилибди. Мазкур моддада 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1