Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Татаристан Республикасидаги “Казанские канатные дороги” МЧЖ бош директори Денис Белов ва "Гордеев" архитектура бюроси архитектори Михаил Гордеевлардан иборат инвесторларни қабул қилди.
Учрашув давомида томонлар Шаҳрисабз тумани, Ғелон қишлоғи ҳудудида географик жиҳатдан қулай жойлашувга эга умумий ер майдони 2 минг 600 гектар бўлган “Тоғ чанғи дам олиш маскани” лойиҳаси амалга ошириш юзасидан фикр алмашишди.
Таъкидланишича, қиймати 300 млн долларга баҳоланаётган ушбу лойиҳа 8,3 км узунликдаги 3 та дор йўли, 3 ва 5 юлдузли меҳмонхона маскани, кўп қаватли автотураргоҳлар, зиплайн, роделбан ва бошқа туристик инфратузилмаларни ўз ичига олиб, биринчи босқичи 2026 йилнинг декабрь ойида ишга туширилади.