11-13 декабрь кунлари кузатилган кучли совуқлардан сўнг Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. 14 декабрда кечаси 8-13° совуқ, шимолда 15-17° совуққача атрофида ҳали ҳам совуқ бўлади, кундуз куни эса ҳаво 0-5° илиққача исийди.
15-17 декабрь кунлари ҳарорат кечалари 0-5° совуққача, баъзи жойларда 2° илиққача кўтарилади, кундуз кунлари 4-9° илиқдан
0-5° илиққача ўзгариб туради.
14-17 декабрь кунлари даврида республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 16 декабрда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Пойтахтда 14-15 декабрь ва 17 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 16 декабрда вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат кечалари 11-13° совуқдан 0-2° совуққача аста-секин кўтарилади, кундуз кунлари 14 декабрда 1-3° илиқ,
15 декабрда 4-6° илиқ, 16 декабрда 0-2° илиқ, 17 декабрда 2-4° илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, йўлларда яхмалак юзага келади.






