АсосийJamiyat

Тошкентда музлаган йўлда бошқарувни йўқотган электробус симёғочга урилди

'Тошкентда музлаган йўлда бошқарувни йўқотган электробус симёғочга урилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда автобус бетон симёғочга урилган акс этган видеолавҳалар тарқалди. 

"Тошшаҳартрансхизмат" ҳолат бўйича расмий муносабат берди

Унда айтилишича, бугун, 14 декабр куни соат 09:15 ларда Yutong русумли 53-сонли йўналиш электробуси ҳайдовчи А.А. (11 йиллик стажга эга) бошқарувидаги электробус Учтепа тумани, Ўрикзор маҳалласи Зарафшон кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтда йўлдаги музлама сабабли бошқарувни йўқотиб йўл четидаги бетон симёғочга (столба) бориб урилган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Yutong русумли электробус техник шикастланган. Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар