АсосийJamiyat

Чироқчида мурожаатни ўрганаётган кадастр ходимини ҳақорат қилиб,унга тўсқинлик қилган шахсга қонуний чора кўрилди

'Чироқчида мурожаатни ўрганаётган кадастр ходимини ҳақорат қилиб,унга тўсқинлик қилган шахсга қонуний чора кўрилди'ning rasmi

Чироқчи туманида Кадастр агентлигининг туман бўлими Бош инспекторини ҳақорат қилиб, ўз вазифасини бажараётган ходимга тўсқинлик қилган шахсга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси darakchi.uz'га хабар бермоқда. 

2023-йилнинг 14 ноябрь санасида тумандаги "Қирғиз" МФЙ ҳудудига ортиқча ер майдонини ноқонуний эгаллаб олинганлиги ҳолати бўйича фуқаро мурожаатини ўргангани борган Бош инспекторни фуқаро М.Х яшаш уйи олдида уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, танжароҳати етказмоқчи бўлган.

Тумандаги Маданият марказида ўтказилган сайёр суд мажлисида фуқаро ҳақиқатдан ҳам ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини содир этганлиги ҳужжатларда ва бошқа далиллар орқали ўз исботини топди.

"Жиноят ишлари ишлари бўйича Чироқчи тумани суди томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси билан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар