АсосийJamiyat

Ўзбекистонда қишга етарлича тайёргарлик кўрилганми?

'Ўзбекистонда қишга етарлича тайёргарлик кўрилганми?'ning rasmi

Қор ёғиб, совуқ кунлар тушиши билан энергетика тизими асосий муҳокама мавзусига айланди. Жамоатчиликнинг саволи битта: қишга етарлича тайёргарлик кўрилганми?

Бунга жавобан қуйидаги рақамларни айтиш мумкин, хулосани эса ўзингиз қиласиз:

  • Республика бўйича жами 100 та юқори кучланишли подстанция, 11,5 мингта трансформатор ва 34 минг километр тармоқлар янгиланди;
  • 675 мегаваттга тенг янги қувватлар ишга туширилди, йил охиригача яна 1997 мегаваттли 8 та йирик электр станцияси иш бошлайди;
  • Аҳоли ва корхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида қўшимча 5 миллиард куб метр кафолатли газ манбалари ҳал қилинди. Ерости омборларида етарлича газ захираси жамланди.

Юртимизга ростмана қиш келиб, ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетди. Албатта, бунда тизимга босим ортиб, таъминотда муаммолар бўлиши мумкин, лекин улар зудлик билан ҳал қилинади. Нега буни ишонч билан гапиряпмиз?

Чунки ҳозир энергетика соҳаси 24 соатлик иш режимига ўтказилган. Масъул ташкилотлар барча муаммони ўша заҳоти ечиш учун шай ҳолатга келтирилган. Қарийб 7 минг 200 нафар ходимни ўзида жамлаган 1 минг 691 та бригада туну кун ҳар қандай вазиятга тайёр.

Шундай совуқ кунларда нафақат давлат, балки барчамиз ақл билан иш тутишимиз, бизнинг кўзимизга чексиз ва туганмас бўлиб кўринаётган энергия ресурсларини асраб-авайлашимиз керак. Электр тармоқларига турли иситиш мосламаларини улашда ушбу уй учун мўлжалланган нормадан ошириб юбормаслигимиз лозим.

    Бошқа янгиликлар