Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” тўғрисидаги 22-сонли қарори тегишли бандига асосан, истеъмолчиларга эҳтиёжлари учун зарур бўлган қурилмаларнинг минимал қувватидан (ҳамда жойлашган ҳудудидан) келиб чиқиб, ҳисоблагич орқали 10-15 кW қувват доирасида чеклов киритилиш амалиёти жорий этилиши белгиланган.
Шунга асосан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан жорий йил 12 декабрдан электр энергиясини ҳисобга олиш ва автоматлаштириш тизими (АСКУЕ) орқали киритилган мазкур чора эскирган ва ортиқча юклама билан ишлаётган электр тармоқлари ва трансформатор пунктлари жойлашган маълум бир ҳудудларда истеъмолчиларни узоқ вақт электр таъминотидан узилиб қолмаслигини таъминлаш мақсадида фавқулодда ҳолатлар юзага келганда қўлланилди.
Республикамиз барча ҳудудларида айни амалиёт қоълланилиши натижасида жойларда 100га яқин трансформатор пунктларида ҳамда электр тармоқларида вужудга келиши мумкин боълган авариявий ҳодисларнинг олди олинди, натижада истеъмолчиларга электр энергияси тенг тақсимланиши ҳамда кўплаб истеъмолчиларнинг узоқ вақт мобайнида электр таъминотидан узилиб қолмасликлари таъминланди.
Эслатиб ўтамиз, бундай чекловлар қиш ва ёз ойларида кузатилган ноқулай об-ҳаво шароитидаги вазиятларда маълум бир вақт оралиғида электр тармоқларида ортиқча юкламалар тушишини олдини олиш учун ва фақатгина уч фазали ҳисоблагичлар ўрнатилган жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилади.
Айни кунлардаги истеъмолчиларнинг қайта тармоққа уланмаётганлигининг асосий сабаби эса бир вақтнинг ўзида 2 ёки ундан ортиқ томонлама электр тармоқларга уланиш натижасида 3 фазали электрон ҳисоблагичларда номутаносибликлар вужудга келаётгани натижасида рўй бермоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бундай ҳолатлар юз берганда истеъмолчи томонидан ортиқча ускуналарни ўчириш (тармоқдан ажратиш), кучланишни белгиланган меёрдан камайтириш амалиёти бажарилгандан сўнг ҳисоблагичнинг автоматик равишда ёниши дастурга киритилган, яъни агар хонадонда электр токи ортиқча юклама натижасида ўчган бўлса, юклама камайтирилгандан сўнг электр таъминоти автоматик равишда тикланади.
Солиштириш учун, 15 кВт соат электр энергияси сарфлаш учун бир вақтнинг ўзида бир соат давомида 6 та музлаткич, ўртача 1,5 кВт қувватли 3 та кондиционер ва 3 та электр печи ёниқ туриши керак боълади.
Шу ўринда эслатиб ўтмоқчимизки, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли аҳоли хонадонларида электр ускуналаридан ортиқча фойдаланилганда автоматик тарзда тармоқдан ажратиш амалиёти вақтинча тоъхтатилди.






