АсосийJamiyat

Мавсум мавзуси: яна икки ҳудудда аҳолига ажратилган кўмир талон-торож қилинди

'Мавсум мавзуси: яна икки ҳудудда аҳолига ажратилган кўмир талон-торож қилинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё ва Гулистон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг “Бахт” ва “Боёвут” кўмир омбори масъул шахслари ва бошқалар ушбу туманлардаги 114 нафар фуқаро номидан арзон нархларда кўмир олганлиги тўғрисидаги сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, жами 309,9 тонна кўмирни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар