Қирғизистон Республикаси Жўқори Кенгаш депутати Камила Талиева мамлакатда туғилишни рағбатлантириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиққани ҳақида маълум қилди.
У 2025 йил 1 январдан бошлаб учинчи фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар нафақа тўлашни таклиф қилмоқда. Баланд тоғли ҳудудларда, агар фарзандларнинг сони учтага етса, оиланинг моддий аҳволидан қатъи назар барча болалар учун нафақа тўланиши таклиф этилган.
Депутат мамлакатимизда кексалар сони ортиб бораётгани, ёшлар эса камайиб бораётганини таъкидлади.
“Сўнгги тўрт йилда болалар туғилиши пасайиб бормоқда.Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2019 йилда 173 минг, 2021 йилда эса 150 мингта чақалоқ туғилган. 2022 йилда эса бу кўрсаткич яна 5 фоизга камайган. Кексалар сони уч йил олдин аҳолининг 10 фоизини ташкил қилган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 11 фоизга етди. БМТ прогнозларига кўра, 2030 йилга бориб 60 ёшдан ошган фуқаролар сони уч баробар ортади. Биз миллатнинг қаришини олдини олиш учун ғамхўрлик қилишимиз керак”, — деди Талиева.
У “Олтин бола” дастури ва тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиққанини айтди. Мақсад - демографик сиёсатни такомиллаштириш ва туғилиш даражасини рағбатлантиришдан иборат.






