АсосийJamiyat

“Янги дархон”да ичида ёш қизалоқ бўлган лифт тормози ишламай пастга қулагани айтилди

'“Янги дархон”да ичида ёш қизалоқ бўлган лифт тормози ишламай пастга қулагани айтилди'ning rasmi

Бугун ижтимоий тармоқларда “Янги дархон” маҳалласи, 18-уйдаги лифтда электр токи узилгани, натижада лифтнинг тормози ишламай пастга қулагани, ичида ёш қизалоқ бўлгани ҳақида маълумот тарқалди.

Ҳолат бўйича туман ҳокими, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, узсаноат хавфсизлиги ва барча масъуллар ўрганиш ишларини олиб боришди.

Саноат хавфсизлиги ходимлари томонидан вазиятга аниқлик киритилганда, лифт электр таъминотидан узилган вақтда генератор ишга тушгани ва қиз пастки қаватга хавфсиз тушгани маълум бўлди.

Масъуллар қиз ва унинг оиласи билан суҳбатлашишди. Қизнинг ахволи яхши ва кайфияти ижобий.

 

    Бошқа янгиликлар