АсосийJamiyat

Бугун кечга томон 4 та вилоятда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

'Бугун кечга томон 4 та вилоятда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат 4-9° илиқ, шимолда 3-8° совуқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-8° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда  баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар