Ижтимоий тармоқларда кичик ёшдаги боланинг боғчага юзи ва кўзлари жароҳатланган ҳолда келгани ва уни отаси калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Дастлабки маълумотга кўра, мазкур зўравонлик факти Самарқанд вилояти Ургут туманида юз бергани аниқланган. Ҳозирда туман ИИБ томонидан ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Болага нисбатан бундай ҳаракатга йўл қўйган шахслар ким бўлишидан қатъий назар қонунан жавоб бериши таъминланади. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади”, дейилади муносабатда.