АсосийJamiyat

Фарғона вилояти ИИБ ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродовни очиқда юрганлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди (видео)

'Фарғона вилояти ИИБ ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродовни очиқда юрганлиги ҳақидаги миш-мишларни  рад этди (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 27 ноябрь санасида Республика бўйлаб ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” тезкор тадбирлари доирасида MMA жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов Қўқон шаҳрида икки нафар шахсларга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширингани ва  воқеа ортидан спортчи ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушлангани хабар қилинган эдик.

Унга Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми билан 3 ойлик қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган.

Ижтимоий тармоқларда спортчининг очиқда юрганлиги ҳақидаги миш-мишлар рад этилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

“Бу ердаги ҳар бир дақиқамда ўзим учун тегишли хулосаларни чиқаряпман. Бундан кейин салбий ҳолатлар қайтарилмайди”, дейди спортчи. 

 

    Бошқа янгиликлар