Ижтимоий тармоқларда "Юнусобод туманидаги 97-мактаб ўқувчилари бу кетишда мактабни портлатиб юборишади" сарлавҳаси остида видео хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.
Унга кўра, 2023 йил 14 декабрь куни соат 10.15 ларда Юнусобод тумани 97-сонли умумтаълим мактабининг ошхонасида 11-«А» синф ўқувчиси I.J. танаффус вақтида ёнида бўлган "Димавушка" номли қўлбола ясалган кучли тутун чиқарувчи моддани тутатганлиги аниқланди. Бу ҳодисани шу мактабнинг 9-«В» синф ўқувчиси A.A. эса ўзининг уяли телефони орқали видеотасвирга олган ва инстаграмм ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштирган ҳамда тарқатган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинди.






