Ўзбек сериалидан асабийлашиб қон босими кўтарилиб кетган фуқаро рол ўйнаган актриса устидан ИИБга шикоят қилди ( видео)

ЖАМИЯТ 15.12.2023, 17:30
Ўзбек сериалидан асабийлашиб қон босими кўтарилиб кетган фуқаро рол ўйнаган актриса устидан  ИИБга шикоят қилди ( видео)

"Алфонс. Бахт овчиси" сериалида бош қаҳрамонлардан бири — Лобар ролини ижро этган ёш актриса устидан фуқаро Ички ишлар идорасига шикоят қилди. Бу ҳақда актрисанинг ўзи ижтимоий тармоқда жойлаштирган видеомурожаати орқали маълум қилди. 

Маълум бўлишича, сериални кўрган томошабинлардан бири асабийлашиб, қон босими кўтарилган ва бунинг учун у актриса устидан ИИБга шикоят қилган.


"Мени РОВДга чақиртиришди, сериалдаги ролим сабаб, устимдан шикоят қилишибди. Шикоятнинг кулгулилигини қаранг: ролимни кўриб қон босими ошган фуқаро, даволаниши учун дори-дармонларни олиб беришимни талаб қилибди", - дейди актриса. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1