15 декабрдан бошлаб "Humo Air" лоукостер авиакомпанияси пойтахтдан Ўзбекистон шаҳарларига мунтазам қатновларни амалга ошира бошлади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Дастлабки рейсларнинг амалга оширилиши муносабати билан Тошкент аэропортида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Бугун маҳаллий вақт билан соат 06:41 да Тошкент - Нукус йўналиши бўйича биринчи рейс амалга оширилди. Кун давомида пойтахтдан Қарши, Самарқанд ва Урганч аэропортларига ҳам парвозлар амалга оширилди.
Ҳафтанинг бошқа кунларида авиакомпания Навоий, Термиз, Бухоро ва Фарғона шаҳарларига ҳам парвозларни режалаштирмоқда. Авиакомпания хабар беришича, ички йўналишларга чипталар нархи 99 минг сўмдан бошланади.
Авиакомпания томонидан 2024 йилда Олма-ота, Истанбул ва Дубай каби шаҳарларга халқаро рейсларни йўлга қўйиш режалаштирилган.






