АсосийJamiyat

1 январдан мол-мулк солиғи Тошкентда 3 миллион, Нукус шаҳри ва вилоят марказларида 2 миллион сўм этиб белгиланмоқда

'1 январдан мол-мулк солиғи Тошкентда 3 миллион, Нукус шаҳри ва вилоят марказларида 2 миллион сўм этиб белгиланмоқда'ning rasmi

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Мазкур қонун лойиҳаси билан тадбиркорлик субъектлари манфаатидан келиб чиқиб, уларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йил учун белгиланган солиқ сиёсатида асосий солиқ ставкалари — қўшилган қиймат солиғи, фойда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад, юридик шахсларнинг мол-мулк, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи, ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқлар ўзгаришсиз қолдирилмоқда. Яъни 1 январдан мол-мулк солиғи Тошкентда 3 миллион, Нукус шаҳри ва вилоят марказларида 2 миллион сўм этиб белгиланмоқда.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча енгилликлар яратиш мақсадида камерал солиқ текширувида тадбиркордан ҳужжат талаб қилиш, бино ва ҳудудларига кириш ёки уни идорага чақириш тақиқланмоқда.

Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилгача қисқартирилмоқда, фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлар даромадининг чегаравий миқдори 5 млрд. сўмдан 10 млрд. сўмга оширилмоқда.

Қонун лойиҳасида солиқ солиш базасини кенгайтириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш, инфляция даражасидан келиб чиқиб акциз солиғи ва ресурс солиқларини индексация қилиш белгиланмоқда.

Қайд этилишича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларига енгилликлар яратиш, солиқ базасини кенгайтириш ва буджет даромадларини тўлиқлилигини таъминлаш, иқтисодиётда яширин фаолият улушини қисқартиришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

 

    Бошқа янгиликлар