АсосийЖАМИЯТ

Тошкентнинг икки туманида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти ўчирилади

Беруний кўчасидаги иссиқлик тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва тегиш...

Беруний кўчасидаги иссиқлик тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва тегишли жиҳозларни алмаштириш зарурати туфайли бугун, 16 декабрь куни 2 та туманда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шайхонтоҳур тумани: Хувайдо, Алоқа, С-27, С-28 даҳалари, Ниёзов, Боғкўча ва Аброр Ҳидоятов кўчалари.

Олмазор тумани: Вузгородок, Б-1, Б-3, Қорақамиш 2/1 даҳалари, Беруний кўчаси.

"Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти авариявий таъмирлаш ишлари тугалланиши билан тахминан бугун соат 19:00 гача тикланади", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар