АсосийЖАМИЯТ

ФВВ аҳолига мурожаат билан чиқди

АОКАда ташкил этилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Санжар...

АОКАда ташкил этилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Санжар Зупаров фуқароларни ис газидан эҳтиёт бўлишга чорлади

Ёнғин, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида, қуйидагиларга риоя қилиш сўралади:

1. Газ ва муқобил ёқилғи турларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя қилинг;

2. Ностандарт ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланманг;

3. Иситиш печларининг дудбуронларини тўғри ўрнатинг ҳамда созлигига эътибор беринг;

4. Газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печларини дам олиш хоналарига олиб кирманг;

5. Ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ оловдан фойдаланманг;

6. Ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб қўйманг;

7. Иситиш печларининг дудбўронларини тозалаш, созлаш ва уларнинг қоида талаблари асосида ўрнатилиши бўйича хизмат кўрсатувчи махсус ташкилотларга мурожаат қилинг.

    Бошқа янгиликлар