АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистонда туманли об-ҳаво кузатилади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат...

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида эрталаб бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

Пойтахтда эрталаб бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ташкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кочиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар