АсосийJamiyat

PISA тадқиқотлари йўналишида махсус платформа йўлга қўйилади

'PISA тадқиқотлари йўналишида махсус платформа йўлга қўйилади'ning rasmi

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова раҳбарлигида PISA-2022 натижалари, таълим сифатини ошириш, педагоглар маҳоратини юксалтириш, шунингдек, PISA-2025 жараёнларига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Бугунги кунда PISA орқали ўзбекистонлик ўқувчиларнинг билими натижалари ҳудудлар кесимида таҳлил қилиниб, керакли тавсиялар бериб келинмоқда.

Хусусан, бу борада вазирлик билан ҳамкорликда OECD ташкилоти сайтида ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида намунавий саволлар жойлаштирилган бўлиб, ўқувчилар учун ўз билимларини синаб бориш имкони яратилган.  

PISA-2022 натижалари тўғрисида таҳлилий тақдимотда ўзбекистонлик ўқувчилар натижалари ҳудудлар кесимида таҳлил қилиниб, керакли тавсиялар берилди.

"Бу йилги натижаларимиздан келиб чиққан ҳолда 2025 йилги тадқиқотларга ҳозирдан жиддий тайёрланиш зарур.

Хорижлик экспертлар ва ўзимизнинг малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Уларнинг тавсияси ва барча ҳудуд раҳбарлари таклифи асосида биринчи навбатда ҳар бир туман кесимида «йўл хариталарини» ишлаб чиқамиз. Бу ўқитувчилар ва ўқувчиларимизни тайёрлаш ҳамда натижаларимизни яхшилашга ёрдам беради", деди Ҳилола Умарова.

Вазирлик томонидан PISA тадқиқотлари йўналишида махсус платформа йўлга қўйилиши ҳамда уни янада такомиллаштириш юзасидан ҳудудлардан таклиф ва тавсиялар олиниши маълум қилинди,  дейилади Абдулла Авлоний номидаги миллий тадқиқот институти маълумотида.  

    Бошқа янгиликлар