Ижтимоий тармоқларда бир нечта ўсмир болаларни катта ёшли эркак ураётгани акс этган видео тарқалди.
Мазкур воқеа зудлик билан назоратга олган Болалар омбудсманининг аниқлашича, ҳолат 2023 йил 15 декабрь куни Чуст тумани "Гулистон" МФЙ ҳудудида содир бўлган.
2-сон касб ҳунар-мактаби директор ўринбосари А.Н. дарс вақтида сабабсиз ўқув машғулотларига қатнашмаётганлиги важи билан мактаб ўқувчилари 2007 йилда туғилган М.С., М.А. ва 2006 йилда туғилган Ю.Д., Ф.А ларни калтаклаган.
Ушбу ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






