АсосийJamiyat

Тошкент метрополитенида "свет" ўчиб қолди

'Тошкент метрополитенида "свет" ўчиб қолди'ning rasmi

Бугун, 17 декабрь куни Тошкент метрополитенида электр узилиши содир бўлди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди. 

Тахминан соат 13:15 лар атрофида метрополитенни ташқи электр энергия билан таъминловчи корхоналарда электр тармоғида содир бўлган қисқа узилиш сабабли, "Чорсу" бекатининг кириш светафорида тақиқловчи қизил чироғи ёнган. Бунинг оқибатида, 40-сонли ҳаракат таркиби белгиланган йўриқномага асосан бекатга кириб келишда тўхтаб турган.

"Тошкент метрополитени" ДУК берган расмий муносабатда, электр энергияни қайта тиклаш юзасидан тезкор чора-тадбирлар натижасида 8 дақиқадан сўнг ҳаракат таркиби ўз ҳаракатини давом эттирган.

Маълум қилинишича, ноқулайликлар бартараф этилиб поездлар ўз йўналишида белгиланган жадвалга кўра ҳаракатни амалга оширмоқда.

    Бошқа янгиликлар