АсосийСПОРТ

Улуғбек Рашидов ва Светлана Осипова илк марта рейтинг орқали Париж-2024 олимпиадасига йўл олди

Биринчи бор икки нафар таеквондочимиз рейтинг орқали Олимпиадага йўл олди. Бу ҳақда Ёшлар...

Биринчи бор икки нафар таеквондочимиз рейтинг орқали Олимпиадага йўл олди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди. 

Бутунжаҳон такэвондо федерацияси (WТ) Париж-2024 олимпиадаси учун лицензион рейтинг очколарини жамғариш даври якунлангани ва у орқали Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган спортчилар номини эълон қилди. Шунга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Улуғбек Рашидов (-68 кг) ва Светлана Осипова (+67 кг) Париж-2024 йўлланмаларига эга бўлишди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик спортчи қизлар илк маротаба тўғридан тўғри Олимпиада иштирокчисига айланмоқда.

    Бошқа янгиликлар