Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган куз-қиш штабига бензин сифати ва унинг етишмовчилиги бўйича муроажатлар кўпайган. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимининг матбуот котиби Муслимбек Иброҳимов маълум қилди.
Муслимбек Иброҳимовнинг айтишича, вилоят ҳудудига 500 тонна Аи-80 маркали бензин келтирилган бўлса-да, ҳайдовчилардан ушбу турдаги бензин етишмаётгани ҳақида шикоятлар келиб тушмоқда.
Мурожаатлар назоратга олиниб, тегишли мутасадди ва органлар томонидан ўрганлигани. Натижада 7 та АЁҚШда шундай ҳолат аниқланган ва уларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиши таъминланган, – деди вилояти ҳокимининг матбуот котиби.
“Энергияинспекция” Андижон ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сирожиддин Муҳторовнинг маълум қилишича, 14-15 декабрь кунлари Андижон шаҳри ва Андижон туманидаги АЁҚШлардан олинган 17 та намунадан 7 тасида белгиланган меъёрларга жавоб бермагани аниқланган.
Қўшимча қилинишича, вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам шундай ўрганишлар ўтказиш режалаштирилган.






